Unicon-soft компанияси Сунъий интеллект альянси иштирокчисига айланди

20.01.2026
833

Unicon-soft компанияси ҳамда Сунъий интеллект альянси ўртасида рақамли трансформация ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида 2026 йилга мўлжалланган устувор ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар қуйидаги йўналишларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар:

  • Ҳакатонлар ва инновацион танловлар — ёш мутахассислар ва стартаплар учун очиқ платформалар яратиш, иқтидорларни аниқлаш ва уларнинг ғояларини амалий лойиҳаларга айлантириш;
  • R&D (Research & Development) йўналишидаги қўшма лойиҳалар — сунъий интеллект асосидаги ечимларни ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотларни реал сектор эҳтиёжлари билан уйғунлаштириш;
  • Амалий ишланмаларни жорий этиш — давлат ва хусусий сектор учун AI ечимларини ишлаб чиқиш, пилот лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда рақамли хизматлар сифатини ошириш;
  • Кадрлар салоҳиятини ривожлантириш — тренинглар, семинарлар ва техник воркшоплар орқали мутахассислар тайёрлаш.

Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда сунъий интеллект экотизимини мустаҳкамлаш, технологик экспортни ошириш ва рақамли иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг октябрь ойида ўтказилган сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилгача сунъий интеллект соҳасида дунёнинг TOP-50 давлатлари қаторига кириш мақсадини эълон қилган эди. Шунингдек, ушбу мақсадга эришиш учун илғор мамлакатлар тажрибасига таянган ҳолда Сунъий интеллект альянси ташкил этилишини маълум қилганди.

Тавсия