Мебель жиҳозларини харид қилиш бўйича тендер эълони

11.05.2026
181

Лойиҳа буюртмачиси: “UNICON-SOFT” МЧЖ Юридик манзил: 100093, Тошкент ш., Юнусобод тумани, 4-мавзе, 84-уй, “Yunusobod Gallery” мажмуасининг 8-қавати.

“UNICON-SOFT” МЧЖ 160 дона иш столи ва стулларини етказиб бериш бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилади.

Техник талаблар:

  • Стол дизайни: Лофт услубида;

  • Стол ўлчамлари: 100 x 70 x 75 см.

  • Стул тавсифи: Темир каркасли, ўтириш жойи ва суянчиғи юмшоқ қопламали бўлиши лозим.

Танловда белгиланган мезонларга ва илова қилинган техник топшириқларга жавоб берадиган барча компаниялар (Иштирокчилар) қатнашиши мумкин.

  • Аризаларни топшириш бошланиш муддати: 2026 йил 11 май.

  • Аризаларни қабул қилишнинг якуний муддати: 2026 йил 16 май, соат 15:00.

Муҳим эслатма: Буюртмачи исталган вақтда, аризаларни қабул қилиш муддати тугагунига қадар, танловни бекор қилиш ёки барча аризаларни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Тижорат таклифлари ва тегишли ҳужжатлар тўплами электрон шаклда info@uniconsoft.uz почтасига ёки Телеграм орқали масъул шахсга юборилиши керак.

Боғланиш учун: +998 (71) 202-46-46

Тавсия