
«Unicon Soft» Ягона Call-маркази фаолияти янада кенгайтирилди. Эндиликда хизматлар душанбадан жумагача соат 8:00 дан 21:00 гача кўрсатилади. Мазкур ўзгаришлар фойдаланувчиларга тезкор алоқа ўрнатиш ва юзага келган муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш имконини беради.
Call-марказ орқали қуйидаги платформалар бўйича техник ёрдам кўрсатилади, шунингдек мурожаат ва шикоятлар қабул қилинади:
Ijro.gov.uz
Edo.ijro.uz
Lawyer.ijro.uz
Mahalla.ijro.uz
Мурожаат учун телефон: +998 71 200-46-46