Ариза юбориш

Дастурий маҳсулотларимиз халқаро кўргазма иштирокчилари томонидан эътироф этилди

01.05.2025
143

28 -30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда элликдан ортиқ хорижий ва юздан ортиқ маҳаллий компания тўқимачилик, энергетика, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, ИТ технологиялари йўналишидаги илғор технологик ечимлар, замонавий ускуналар ва тайёр маҳсулотлари билан иштирок этди.

Бешинчи бор ташкил этилган халқаро саноат кўргазмаси иштирокчиларга ўз маҳсулот ва хизматларини халқаро миқёсда намойиш этиш, янги ҳамкорлар топиш ва экспорт географиясини кенгайтириш имконини тақдим этди. Бу тадбир орқали маҳаллий компаниялар ўз маҳсулотларини бошқа бозорларга олиб чиқиш, янги технологиялар билан танишиш ва рақобатбардошлигини ошириш имконига эга бўлишди.

“Униcон Софт” компанияси ҳам ўзининг иккита дастурий маҳсулоти билан кўргазмада қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ташкил этилган стендда компаниямиз томонидан ишлаб чиқилган “edo.ijro.uz”  ягона идоралараро электрон ҳужжат айланиш тизими ҳамда УзФаcе тизимларининг ўзига хосликлари ҳақида кўргазма иштирокчиларига атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Бизнес-омбудсман, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда барча вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига тўлиқ жорий қилиниб, умумий экотизим доирасида электрон ҳужжат алмашиш жараёнлари амалга ошириб келинаётган “edo.ijro.uz” ягона идоралараро электрон ҳужжат айланиш тизими ходимларнинг ҳужжатлар билан ишлаш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, хусусан, барча турдаги ички ҳужжатлар (буйруқ, билдирги, фармойиш, баён, чора-тадбирлар, йўл хариталари, назорат режалари ва бошқалар) ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш жараёнлари тўлиқ электрон кўринишда амалга ошириш ҳамда уларни ижросини назорат қилиш, тизимдан исталган жойдан туриб ва исталган воситадан (мобил, ноутбук) фойдалана олиш имкониятларини тақдим этади.

Бугунги кунда жамоат жойлари, стадион ва павилёнлар, банк ва йирик савдо мажмуаларида синовдан ўтказилаётган “УзФаcе” тизими эса фуқароларни масофавий биометрик идентификация қилиш, бу орқали жамоат хавфсизлигига таҳдидлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш имконини бермоқда.

Компаниямиз томонидан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар халқаро кўргазма иштирокчиларининг эътирофига сазовор бўлди.

Тавсия