Мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши, давлат бошқарувида очиқлик ва самарадорлик ҳамда фуқароларимиз ҳаёт сифатини юксалтиришда замонавий рақамли технологияларнинг ўрни беқиёс. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли рақамли ислоҳотлар, юртдошларимиз ҳаётини қулайлаштиришга қаратилган инновацион ечимлар ва технологик тараққиёт ортида мазкур соҳага ҳаётини бағишлаган мутахассисларнинг фидокорона хизматлари, машаққатли меҳнати ётибди.
Шу боис уларни 7-май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни муносабати билан Рақамли технологиялар вазирлиги ва тизимида кўп йиллардан буён фаолият юритиб, ўзининг билими ва салоҳияти ҳамда юқори касбий маҳорати билан соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойилар идоравий мукофотларга муносиб деб топилди.
Улар орасида “UNICON-SOFT” компаниясининг ходимлари ҳам бор. Жумладан:
🔹 “UNICON-SOFT” масъулияти чекланган жамияти бош директори ўринбосари Наимов Бехруз Ҳафиз ўғли — “Ўз касбининг устаси” белгиси;
🔹 “UNICON-SOFT” МЧЖ Лойиҳаларни бошқариш бўлими лойиҳа менежери Сайдикаримов Хуршиджон Кабир ўғли — вазирлик фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
8-май куни “UNICON-SOFT” масъулияти чекланган жамияти бош директори Умид Усмонов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг рақамли тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси эътироф этилган ходимлар жамоа номидан қутланди ҳамда компания томонидан ҳам рағбатлантирилди.
Меҳнатлари эътирофга сазовор бўлган ҳамкасбларимизни чин юракдан қутлаб, келгуси фаолиятларига муваффақият тилаймиз!
Касб байрамингиз муборак бўлсин!