Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Кариера куни” ўтказилди. Унда “Unicon Soft” МЧЖ ўз стенди билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида корхонанинг фаолият йўналишлари, давлат ва хусусий сектор учун жорий этилган IT-ечимлар ҳамда дастурий маҳсулотлар намойиш этилди. Шу билан бирга, бугунги кунда қандай мутахассисларга эҳтиёж борлиги, компанияда амалиёт ўташ тартиби ва ишга қабул қилиш шартлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Мулоқот давомида талабаларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берилиб, келгусида “Unicon Soft” жамоасига қўшилиш истагидаги талабгорларга ишга қабул қилишда белгиланган асосий талаб ва мезонлар тушунтирилди.