Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 27 мартда қабул қилинган ПҚ-117-сонли қарорига мувофиқ 1 июндан бошлаб Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги жазони ижро этиш муассасаларида 18–30 ёшли маҳкум йигит-қизларни 8-12 ойлик интенсив дастурлар асосида замонавий рақамли касблар ва хорижий тилларга ўқитиш тизими йўлга қўйилган эди.
11 июнь куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 24-сонли вояга етмаганларнинг жазони ижро этиш муассасасида “Иккинчи имкон” ижтимоий реалбилитация лойиҳасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Рақамли технологиялар вазирлиги, ИИВ, “Unicon Soft” МЧЖ раҳбарияти, жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Шу ўринда жиноят содир этган шахснинг жазо муддати тугагач, иш тополмагани, шахсий эҳтиёжларини қоплайдиган даражада даромад манбаига эга бўллолмагани учун такроран жиноят қилиб, яна панжара ортига қайтаётгани бугунги куннинг оғриқли муаммоларидан бири ҳисобланади. «Иккинчи имкон» миллий лойиҳаси айнан шу муаммога амалий ечим бўлиши кутилмоқда.
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ўқув хоналарини замонавий компьютер техникаси, мебель ва зарур адабиётлар билан жиҳозлашдан тортиб, жалб этилган педагоглар меҳнатига ҳақ тўлашгача бўлган барча харажатларни “Unicon-Soft” компанияси тўлиқ ўз зиммасига олган. Бу — бизнес секторининг хавфсиз ва фаровон жамият қуришга қўшаётган беғараз ҳиссасидир.